platina.uz

АҚШда Гренландияни қўшиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Қонун лойиҳасининг ишчи номи "Гренландияни яна буюк қилайлик" дея номланган. 

Жаҳон
14 январь, 9:44
АҚШда Гренландияни қўшиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

АҚШ Конгрессида Гренландияни сотиб олиш бўйича музокаралар учун асос бўладиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Reuters тегишли ҳужжат нусхасига асосланган ҳолда хабар берди.

Fox News Digital маълумотларига кўра, ташаббусга конгресснинг ўнта қонун чиқарувчиси томонидан ҳаммуаллифлик қилинган.

Reuters материалида таъкидланишича, республикачилар ҳозирда ушбу ҳужжат Конгресс томонидан қўллаб-қувватланиши устида ишламоқда.

"Қонун лойиҳасининг ишчи номи" Гренландияни яна буюк қилайлик" дея аталган", дейди Республикачилар партияси вакиллари Энди Оглес ва Диана Харшбаргер.

Оролнинг келажаги масаласи АҚШнинг бўлажак президенти Доналд Трамп ҳудудни сотиб олиш режалари ҳақида гапирганидан кейин долзарб бўлиб қолди.

У Гренландиянинг давлат таркибида мавжудлигини "мутлақ зарурат"деб атади. Сиёсатчи оролнинг қўшилиши ҳақида биринчи президентлик давридаёқ гапирган. АҚШнинг Patriot Polling ташкилоти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Гренландияда яшовчиларнинг аксарияти АҚШга қўшилишни қўллаб-қувватламоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+