platina.uz

Курскдаги жангларда юзлаб шимолий кореяликлар ўлгани айтилмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский эса асирга олинган икки Шимолий Корея аскарининг суратларини эълон қилди. 

Жаҳон
13 январь, 10:23
Курскдаги жангларда юзлаб шимолий кореяликлар ўлгани айтилмоқда

Жанубий Корея разведкаси Россиянинг Курск вилоятидаги жангларда Шимолий Корея ҳарбий контингентидан 300 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Yonhap агентлигининг хабар беришича, КХДР ҳарбийларининг Курск вилоятидаги умумий йўқотишлари Корея Республикаси Миллий разведка хизмати маълумотларига кўра, тахминан 3000 кишини ташкил этади: 300 киши ҳалок бўлган ва 2700 киши яраланган.

Декабр ойида Жанубий Корея разведкаси ўша пайтда Курск вилоятидаги Шимолий Корея контингентининг йўқотишлари 100 киши ҳалок бўлган ва мингга яқин киши яраланганини даъво қилган эди.

Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский асирга олинган икки Шимолий Корея аскарининг суратларини эълон қилди.

Бундан олдин, ўтган ҳафтада Зеленский Шимолий Кореянинг Украина Қуролли Кучлари билан жангларда умумий йўқотишлари тахминан тўрт минг кишини ташкил этганини айтди.

Москва ва Пхенян йўқотишлар статистикасини ошкор этмайди; ОАВ Жанубий Корея разведкаси ва Зеленскийнинг даъволарини текшириш имконига эга эмас.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+