platina.uz

"Ташаббусли бюджет" қачондан бошланиши маълум қилинди

Лойиҳанинг 1-мавсуми феврал-март ойларига мўлжалланган. 

Иқтисод
10 январь, 9:13
"Ташаббусли бюджет" қачондан бошланиши маълум қилинди

"Ташаббусли бюджет"нинг 2025 йилги икки мавсуми ҳақида маълумот берилди.

Лойиҳанинг 1-мавсуми феврал-март ойларига мўлжалланган.

Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.

Лойиҳанинг 2-мавсуми июл-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июлдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг 2024 йилги 2-мавсуми август ойида ўтказилганди. Сентябрда эса лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+