platina.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди

Унинг "Феруза оқшомлар"," Кўклам эртаклари", "Ҳумолари қайтган юрт" каби бир нечта китоблари нашр этилган. 

Маданият
10 январь, 13:20
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира ва жамоат арбоби Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди.

Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Ҳаётхон Ортиқбоева кўп йиллардан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлимига раҳбарлик қилган.

У “Сирдарё ҳақиқати” газетасида узоқ йиллар бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Шоиранинг “Феруза оқшомлар”, “Кўклам эртаклари”, “Ҳумолари қайтган юрт” каби бир нечта китоблари нашр этилган. “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+