Туркия армияси жанговар шай ҳолатга келтирилди
Бу Сурия шимолидаги вазият билан боғлиқ.
Жаҳон
9 январь, 15:11
Туркия ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди.
Туркия қуролли кучлари Сурияда Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши эҳтимолий операция учун шай ҳолатга келтирилди, дея хабар бермоқда Turkiye.
Мақолада, Туркиянинг Ироқ ва Сурияда ПКК террор ташкилотини йўқ қилишнинг барча сценарийларига тайёрлиги қайд этилган.
Улардан бири ҳарбий ҳаракатлардир.
Аввалроқ Нагел қўмитаси Туркия ва Исроил ўртасида уруш чиқиши мумкинлигини тахмин қилганди.