Шоир Минҳожиддин Ҳайдар вафот этди
У "Нина устида қаср" (1979), "Ўчмас бўрон" (1979), "Тирик аланга" (1984) ва бошқа тўпламлар муаллифидир.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Минҳожиддин Ҳайдар вафот этди. Бу уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Журналист ва шоир Минҳожиддин Ҳайдар 1941 йилнинг 3 май кунида Андижон вилояти, Олтинкўл тумани Маслаҳат (Тўн кўйган) қишлоғида туғилган.
Унинг биринчи шеърий тўплами 1971 йилда "Инсон юраги" номи билан чоп этилган.
Сўнгра унинг "Нина устида қаср" (1979), "Ўчмас бўрон" (1979), "Тирик аланга" (1984), "Булбулсиз" (1991) каби бир қатор шеърий тўпламлари ва 1992 йилда "Мусалло" номли публитсистик асарлари босилиб чиқади.
У таржимон ва драматург сифатида ҳам ижод қилган. Жумладан, "Онаизор" (1970), "Дўзахдаги шайтон" (1976) каби шеърий драмалари ва памфлетлари муаллифи саналади.