Ўзбекистондан беш давлатга янги автобус қатновлари ташкил этилиши кутилмоқда
Улар орасида Россия, Хитой, Қирғизистон каби давлатлар ҳам бор.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда.
Халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида республиканинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда, дея маълум қилган Транспорт вазирлиги.
Қозоғистон Республикасига
Бухоро – Туркистон
Урганч – Актау
Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали)
Тожикистон Республикасига
Самарқанд – Душанбе
Бухоро – Душанбе
Қирғиз Республикасига
Андижон – Ўш
Андижон – Жалолобод
Андижон – Арсланбоб
Косонсой – Жалолобод
Бухоро – Бишкек
Россия Федерациясига
Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва
Урганч – Нукус – Уфа
Нукус – Краснодар
Тошкент – Уфа
Тошкент – Краснодар
Хитой Халқ Республикасига
Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи
Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар томонидан юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга ошириш истагидаги хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда Транспорт вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритишлари мумкин, дейилади вазирлик хабарида.