platina.uz
Жаҳон

Исроилга Туркия билан урушга тайёргарлик кўриш маслаҳат берилди

Яҳудий давлати ҳукумати томонидан тузилган Нагел қўмитаси шундай баёнот билан чиқди. 

Исроилга Туркия билан урушга тайёргарлик кўриш  маслаҳат берилди

Исроил ҳукуматига Туркия билан урушга тайёргарлик кўришни маслаҳат берилди.

The Jerusalim Post нашрининг Нагел қўмитаси ҳисоботига асосланиб хабар беришича, Сурияда Асад режими қулагандан кейин "Усмонли империясини тиклаш истаги" фонида мамлакат Туркия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка тайёр бўлиши керак.

“Суриядан келаётган таҳдид Эрон таҳдидидан ҳам хавфлироқ нарсага айланиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

Шу фонда қўмита келгуси беш йил давомида мамлакатнинг йиллик мудофаа бюджетини 15 миллиард шекелга (4 млрд доллардан зиёд) оширишни таклиф қилди.

Қўмита ҳисоботи Бош вазир Бенямин Нетаняхуга тақдим этилди ва у Исроил кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлиши кераклигини айтди.

"Ушбу ҳисобот бизга Исроил келажагини таъминлаш бўйича йўл харитасини шакллантиришга ёрдам беради", дея изоҳ берди Нетаняху ҳисоботга.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid