Эрдўғон Исроилга қарши ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини эълон қилди
Туркия раҳбари Исроилни Фаластин ва Ливанга қарши ҳаракатларда айблади ва Анқара қатъий чоралар кўришини билдирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилга қарши ҳарбий куч ишлатиш вариантини истисно этмади. Бу ҳақда The Jerusalim Post хабар берди.
Истанбулда бўлиб ўтган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясида сўзлаган нутқида турк раҳбари Исроилни Фаластин ва Ливанга қарши ҳаракатларда айблади ва Анқара қатъий чоралар кўришга тайёрлигини эълон қилди.
"Биз Қорабоғ ёки Ливияга кирганимиз каби, уларга ҳам шундай қиламиз", деди у.
Ғазодаги уруш бошлангандан буён Туркия ва Исроил муносабатлари амалда тўхтаб қолди. Мамлакатлар дипломатик алоқалари инқироз ёқасига келиб қолди.
11 апрел куни турк прокурорлари геноцид айбловлари билан сиртдан ҳибсга олинган Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуга умрбод қамоқ жазосини расман сўрадилар.
