platina.uz

АҚШ қирғоқларида нефт ва газ бурғулаш тақиқланди

Жо Байден АҚШ соҳилларининг 625 миллион акрдан (тахминан, 253 миллион гектар) ортиқ ҳудудида нефт ва газни бурғулаш йўли билан қазиб олиш тўхтатилишини эълон қилган. 

Жаҳон
7 январь, 13:00
АҚШ қирғоқларида нефт ва газ бурғулаш тақиқланди

Президент Жо Байден АҚШ қирғоқлари яқинида нефт ва газ бурғулашни тақиқлади.

Унга кўра, нефт ва газ бурғулаш Калифорния бўйлаб жойлашган Тинч океан соҳили, Орегорн ва Вашингтон, Шарқий Мексика қўлтиғи, Шимолий Беринг денгизи ва Шарқий денгиз қирғоғининг барча қисмида тақиқланди.

Байден АҚШ соҳилларининг 625 миллион акрдан (тахминан, 253 миллион гектар) ортиқ ҳудудида нефт ва газни бурғулаш йўли билан қазиб олиш тўхтатилишини эълон қилди.

Бу қарор қабул қилинишига бурғулаш атроф-муҳит, аҳоли саломатлиги ва иқтисодиётга зарар етказаётгани сабаб бўлган.

"Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи қирғоқбўйи ҳудудларида яшайди, уларнинг яхши ҳаёт кечириши океан тозалигига боғлиқ. Президент Байден бугунги қарори билан мамлакатнинг энергия эҳтиёжларини қондиришини ҳисобга олмаганда бошқа жабҳаларда деярли фойда келтирмайдиган нефт чиқиндилари чиқишини тўхтатиб, ушбу минтақалар соғлом ва хавфсиз бўлиб қолишини таъминламоқда” деб ёзади Оқ уй ахборот хизмати.

Мазкур қарори билан Президент Байден 670 миллион акр (тахминан, 271 миллион гектар) дан ортиқроқ АҚШ ерлари, суви ва океан ҳудудини турли муаммолардан сақлаб қолди, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+