platina.uz

Андижонда иш вақтида вафот этган ходим оиласига салкам ярим миллиард сўм тўланади

Ходимнинг турмуш ўртоғи бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Жамият
7 январь, 11:42
Андижонда иш вақтида вафот этган ходим оиласига салкам ярим миллиард сўм тўланади

Иш вақтида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига 485,7 миллион сўм маблағ тўланиши белгиланди. Бу ҳақда бандлик вазирлиги хабар берди.

Андижонлик Ш.Нуриллаеванинг турмуш ўртоғи Н. Нуриллаев меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда тан жароҳати олиб вафот этган.

Ш.Нуриллаева боқувчисини йўқотганлиги учун корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилган.

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб судга даъво аризаси киритилди.

Ариза қаноатлантирилиб суднинг ҳал қилув қарорига асосан Нуриллаева фойдасига 485 миллион 760 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+