Месси, Клинтон ва Сорос АҚШ олий мукофоти билан тақдирланади
Президент Байден нуфузли "Озодлик" медалини жами 19 кишига топшириши кутилмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден 4 январ куни АҚШнинг энг олий фуқаролик мукофоти – "Озодлик" медалини топширади.
Бу ҳақда Америка ОАВлари, жумладан, CNN Оқ уй матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
Медал "АҚШ фаровонлиги, қадриятлари ёки хавфсизлиги, дунё тинчлиги ёки бошқа жамоат, жамоат ёки хусусий ютуқларга қўшган ҳиссаси учун" турли хил келиб чиқишга эга 19 кишига берилади.
Мукофотланганлар орасида АҚШнинг собиқ давлат котиби ва биринчи хоними Ҳиллари Клинтон, бизнесмен ва хайриячи Жорж Сорос, футболчи Лионел Мессилар бор.
Шунингдек, моделер Ралф Лорен, баскетболчи Эрвин “Сеҳрли” Жонсон, актёр Дензел Вашингтон ва мусиқачи Бонолар ҳам рўйхатдан жой олган.
"Президент Байден буюк раҳбарлар эътиқодни мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди. Улар ҳаммага имконият беришади. Улар ҳалолликни ҳамма нарсадан устун қўядилар. Бу 19 киши Американи яхшироқ жойга айлантирган буюк раҳбарлардир. Улар буюк раҳбарлар, чунки улар ўз мамлакати ва дунёга бебаҳо ҳисса қўшган муносиб инсонлардир”, — дейилади баёнотда.