"Навоийазот" ва "Фарғонаазот"нинг айрим йўналишдаги монополияси тугатилди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси мазкур масала бўйича тегишли буйруқларни эълон қилди. 

Иқтисод
6 май, 18:00
"Навоийазот" ва "Фарғонаазот"нинг айрим йўналишдаги монополияси тугатилди

Навоийазот" ва "Фарғонаазот" каби йирик корхоналарнинг айрим йўналишдаги монополияси тугатилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси эълон қилган буйруқларда маълум қилинган. 

Жумладан, биринчи буйруққа кўра, "формалин ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда минерал ўғитларни улгуржи базаларга етказиб бериш ва уларни сақлаш хизматлари бўйича "Навоийазот" АЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан камлиги сабабли устун мавқейини йўқотганлиги эътироф этилади".

Иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бошқармаси томонидан уч кунлик муддатда "Навоийазот" АЖга тегишли хабарнома юборади. 

Иккинчи ҳужжатга кўра, аммиакли селитра маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида "Фарғонаазот" АЖнинг улуши 40 фоиздан камни ташкил этганлиги сабабли устун мавқейини йўқотганлиги эътироф этилади.  Карбамид маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозоридаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги сабабли "Фарғонаазот" АЖ устун мавқега эга деб эътироф этилади.

Шунингдек, суперфосфат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш товар бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги сабабли “Indorama Kokand fertilizers and chemicals”  АЖ ва "Фарғонаазот" АЖлар шахслар гуруҳи сифатида устун мавқега эга деб эътироф этилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+