Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича беш поғона юқорилади

Мобил интернет бўйича рейтингда Қатар биринчи ўринни эгаллади. 

Жамият
16 май, 13:27
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича беш поғона юқорилади

2024 йил апрел ойида Ўзбекистон Speedtest Global Index рейтингида мобил интернет тезлиги рейтингида 88-ўринни эгаллади.

Март ойига нисбатан мамлакат беш поғонага кўтарилди (93-ўрин) ва мобил интернет тезлиги 29,93 Мбит/с деб баҳоланмоқда.

Ўз навбатида симли интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 89-ўринни эгаллади (илгари 90-ўрин эди). Ўртача тезлик 64,50 Мбит/сни ташкил этмоқда.

Қатар энг тез мобил интернет тезлиги бўйича етакчилик қилмоқда - 314,78 Мбит/с. Симли интернет тезлиги бўйича Сингапур етакчилик қилмоқда – 284,05 Мбит/с.

Феврал ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра ҳам Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича юқориланганди. Ўшанда мамлакат Россияни саккиз поғонага ортда қолдирганди. БАА эса жаҳонда биринчи ўринни эгаллаганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+