Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

Мамлакат мобил интернет бўйича Россияни саккиз поғона ортда қолдирган. 

Жамият
17 февраль, 13:02
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

Ўзбекистонда мобил ва симли Интернетга уланиш тезлиги бўйича ўз ўрнини яхшилади.

2024 йил январ ойи учун Speedtest Global Index маълумотларига кўра, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 91-ўринни эгаллади, бу 2023 йилнинг декабрига нисбатан тўрт поғона юқоридир. Мисол учун Россия 99-ўринни эгаллаган. 

Мамлакатда мобил интернет тезлиги 26,97 Мбит/с деб баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги ошгани қайд этилган. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат ўтган даврга нисбатан ўз ўрнини бир поғонага яхшилаган ҳолда 89-ўринни эгаллади. Симли интернетнинг ўртача тезлиги 59,07 Мбит/с ни ташкил этди. 

Дунё бўйича БАА мобил интернет тезлиги бўйича етакчи бўлиб қолмоқда, бу ерда тезлик 302,38 Мбит/с га этади. Шу билан бирга, симли интернет тезлиги бўйича етакчилик Сингапурга тегишли бўлиб, ушбу давлатда ўртача тезлик 277,57 Мбит/с қайд этилган.

Ўзбекистонда интернет тезлиги кўрсаткичларининг сезиларли даражада ошиши мамлакатнинг алоқа инфратузилмасини яхшилаш ва тармоқ ресурсларидан фойдаланиш сифатини яхшиланаётганидан дарак беради, дейилади хабарда. 

Мобил интернет бўйича Марказий Осиёда энг яхши натижани Қозоғистон қайд этган (69-ўрин). 

Эслатиб ўтамиз, декабр ойида берилган маълумотда ҳам Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича ўрнини яхшилагани маълум бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+