Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади
Speedtest Global Index рейтингида Ўзбекистон ўз мавқеини 78-ўриндан 76-ўринга кўтаришга эришди.

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади. Хусусан, Ўзбекистон ўз мавқеини 78-ўриндан 76-ўринга кўтариб, ўртача интернет тезлигини 11,2 Мбит/с га ошишига эришган.
Қўшни Қозоғистон 2026 йил феврал ойида халқаро Speedtest Global Index рейтингида пастлади. Мамлакатда ўртача стационар интернет тезлиги 88,1 Мбит/с ни ташкил этди, бу глобал ўртача 118,8 Мбит/с дан паст. Қозоғистон глобал рейтингда 84-ўриндан 86-ўринга тушиб, Косово ва Бруней ўртасида қолди.
Рейтингда Сингапур ўртача 420,9 Мбит/с тезлик билан биринчи ўринни эгаллаб турибди, ундан кейин БАА (398,4 Мбит/с) ва Гонконг (350,9 Мбит/с) бормоқда.
Франция (350,4 Мбит/с) ва Исландия (347,2 Мбит/с) ҳам кучли бешликка кирди. Ҳатто кучли бешликдан ташқаридаги кўплаб мамлакатлар ҳам 300 Мбит/с атрофида натижаларни кўрсатмоқдалар, бу глобал ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп.
МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистондаги тезлик Ўзбекистон, Украина, Россия, Озарбайжон ва Беларусдан орқада қолган.
Хусусан, Ўзбекистон ўз мавқеини 78-ўриндан 76-ўринга кўтариб, ўртача тезлигини 11,2 Мбит/с га оширди. Россияда, улкан ҳудудига қарамай (Қозоғистондан 6,3 баравар катта), стационар интернет тезлиги 91,3 Мбит/с ни ташкил этди.
Шаҳарлар миқёсида солиштирилса Олмаота 92 Мбит/с тезликни қайд этиб, 14 поғона пастлаб, глобал миқёсда 108-ўринни эгаллади. 90,5 Мбит/с тезлик билан Остона 11 поғона пастлаб, 114-ўринни эгаллади. Таққослаш учун, Самарқанд шаҳри (93,1 Мбит/с) Қозоғистоннинг иккала мегаполисини ҳам ортда қолдириб, 105-ўринга кўтарилди, Тошкент эса (91,2 Мбит/с) Остонадан ўзиб кетди.
