Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича бир поғона пастлади

Мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича 89-ўринни эгаллади. Россия эса 105-поғонада. 

Жамият
18 июнь, 11:00
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича бир поғона пастлади

Ўзбекистон мобил ва симли интернет тезлиги бўйича рейтингда бир поғонадан пастлади. 

Speedtest Global Index ўтган май ойи бўйича кўрсаткичларни эълон қилди. 

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 89-ўринни эгаллаган (-1). Мамлакат Ироқ ва Мексика оралиғида жойлашган. Россия 105-ўринни банд этди. 

Симли интернет бўйича эса 90-ўринда (-1). Қўшни Қирғизистон Ўзбекистондан бир поғона юқоридан ўрин эгаллади. 

Марказий Осиёда Қозоғистон ҳар иккала кўрсаткич бўйича энг яхши натижани қайд этган. 

Дунё бўйича энг яхши мобил интернет Қатарда, симли интернет эса Сингапурда экани қайд этилди. Шунингдек, Гонгконг, БАА,Кувайт, Дания каби давлатлар ҳам юқори ўринлардан жой олди. 

Апрел ойида Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича беш поғона кўтарилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+