Қозоғистонда ҳалок бўлган саккиз ўзбекистонлик жасади олиб келинди

Мудофаа вазирлиги махсус борти Термиз аэропортига қўнган. 

Жамият
5 апрель, 9:10
Қозоғистонда ҳалок бўлган саккиз ўзбекистонлик жасади олиб келинди

Қозоғистоннинг Актобе области Алгин райони ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган саккиз Ўзбекистон фуқаролари жасадлари Ватанига қайтарилди. 

Ўзбекистон Президенти Шавка Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Ҳукумат фармойиши билан Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигида ташкил этилган махсус комиссия кеча, 4 апрель куни Қозоғистон Республикаси Актобе областига етиб борди.

Махсус комиссия аъзолари Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашиб,  белгиланган ташкилий ва амалий тадбирларни ҳамкорликда олиб боришди. Шундан сўнг Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган фуқаролар Қозоғистон Республикасидан 5 апрель куни соат 03:00 ларда Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” халқаро аэропортига олиб келинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси масъул идоралари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни  Ўзбекистонга олиб келинишида яқиндан кўмаклашдилар.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 8 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзилларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳодиса сабаб Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирган. 

Эслатиб ўтамиз,  ҳодиса 3 апрел куни содир бўлганди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+