platina.uz

Қозоғистондаги ЙТҲда саккиз ўзбекистонлик қурбон бўлди

Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра вафот этганлар Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво бортида Ўзбекистонга олиб келинади. 

Жамият
3 апрель, 22:26
Қозоғистондаги ЙТҲда саккиз ўзбекистонлик қурбон бўлди

Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги ЙТҲда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

2024 йил 3 апрель куни соат таҳминан 17:00 ларда Актобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Шимкент” автомобиль йўлининг 678 км.да “Toyota-Alhpard” русумли ҳамда “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

"Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда" дейилади ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Россиянинг Пенза вилоятида ҳам саккиз ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+