Қозоғистонда Россиядан қайтаётган олти ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Ҳодиса Мангистау вилоятининг Бейнеу-Тожен автомагистралида юз берган. Яна тўрт киши шифохонада қолмоқда, уларнинг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланган.
Қозоғистоннинг Магистау вилоятида олти ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳодиса Мангистау вилоятининг Бейнеу-Тожен автомагистралида юз берган, олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилган.
"JAC русумли автомобил чегарадан ўтиш учун навбатда турган йўл четида турган MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу марказий туман шифохонасига ётқизилди", — дейилади хабарда.
Манғистау вилояти ИИБ ва соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, машинада Россиядан Ўзбекистонга кетаётган ўн киши бўлган.
Тўрт кишининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, ЙТҲ иштирокчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллигига хабар берилди. Воқеа юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланган.