Сергели туман суди судяси фирибгарликда айбланмоқда

Судялар олий кенгаши йиғилишида унинг ваколати тўхтатилди ва  жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди. 

Жамият
3 апрель, 13:02
Сергели туман суди судяси фирибгарликда айбланмоқда

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси фирибгарликда айбланиб, жавобгарликка тортилди. 

Бу ҳақда Судялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши маълум қилинган.  

 Йиғилишда  Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судялик ваколати тўхтатилди.

"Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди" дейилади хабарда.

Аввал Чироқчида, ундан илгарироқ Наманганда ҳам судялар пора билан қўлга олинганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+