Илон Маск янги уруш хавфидан огоҳлантирди
Тадбиркорга кўра, Ғарбнинг миграция сиёсати бўлажак фуқаролик урушига замин ҳозирламоқда.
Таниқли миллиардер, Tesla ва Space X асосчиси Илон Маск янги уруш хавфидан огоҳлантирди.
Ғарб давлатларида эртами кечми фуқаролар уруши бошланади. Бу ҳақда Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, барибир уруш бошланади", деб ёзади тадбиркор канадалик профессор Гад Сааднинг мақоласига изоҳ берар экан. Унда олим Ғарбда қабул қилинган миграция сиёсати фуқаролик урушининг бошланишига олиб келишини айтганди.
Аввалроқ Американинг The American Thinker журнали норозилик кайфиятлари нафақат АҚШга, балки бутун коллектив Ғарбга ҳам ёйилганини ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир қанча вақт дунёнинг энг бой инсони сифатида кўриб келинган Маск миллиардерлар рейтингида пастламоқда. Жумладан, у Марк Цукербергдан ҳам ортда қолиб, жаҳонда 4-ўринни эгаллади. Биринчи поғонани франциялик Бернар Арно банд этган.