Сув, канализация ва иссиқлик нархлари бугундан яна ошди

Чунки айнан 1 апрелдан ушбу хизматларга ҚҚСнинг нол даражали ставкасини қўллаш бекор қилинди.

Жамият
1 апрель, 13:50
Сув, канализация ва иссиқлик нархлари бугундан яна ошди

Ўзбекистонда сув, канализация ва иссиқлик нархлари бугундан яна ошди. Бунга ушбу хизматларга ҚҚСнинг нол даражали ставкасини қўллаш бекор қилингани сабаб бўлган. 

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари белгилангани муносабати билан Солиқ кодексининг 264-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Бунда ичимлик суви, канализация. санитария хизмати ва иссиқлик таъминоти бўйича корхоналарда 2024 йил 1 апрелдан ҚҚСнинг нол ставкасини қўллашни бекор қилиши назарда тутилади. 

ДСҚ изоҳига кўра, ҚҚС нол даражаси бекор қилиниши натижасида ушбу ташкилотларда бухгалтерия ҳисоботлари соддалаштирилади. "ҚҚСни нол ставкада қўллаш дунё амалиётида ҳам йўқ. Бу нарса нархларга катта таъсир қилмайди. ҚҚС солиғи 12 фоиз бўлсаям, нарх ўсишига 7-8 фоиз таъсир қилади" дейилади маълумотда. 

Шунингдек, савдо айланмаси бўйича: 
- тиббий хизматлар;
- ветеринария хизматлари;
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга ҳам имтиёзлар бекор қилинади.

Аввал Тошкент ва Бухорода иссиқ сув тарифлари, Навоий, Наманган ва Жиззахда ҳам ичимлик суви нархлари оширилганди

Шунингдек, Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари қимматлашиши маълум бўлганди

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.

Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+