Навоийда 1 апрелдан ичимлик суви тарифлари ошади
Ушбу нархлар Ўзбекистон бўйича энг баланд миқдорни ташкил этади.
Навоий вилоятида 1 апрелдан ичимлик суви нархлари ошади.
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 15 мартда Навоий вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.
Унга кўра 2024 йилнинг 1 апрелдан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
а) аҳоли учун –1 м3 – 2 700 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун - 1м3 – 6 500 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 8 000 сўм;
Оқова сув хизмати:
а) аҳоли учун – 1 м3 – 1 600 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун - 1м3 – 4 600 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 6000 сўм.
Мазкур миқдор Ўзбекистон бўйича энг қиммат нархлардир.
Аввал Наманган ва Жиззахда ҳам ичимлик суви нархлари оширилганди.
Аввал Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари қимматлашиши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.
Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.
Телеграмда кузатиб боринг!