Навоийда ичимлик суви нархлари ошириляпти
2024 йил апрелдан кучга кирган 2700 сўмлик тариф 2 йилга ҳам бормасдан яна қимматлаяпти.

Навоий вилоятида 1 сентябрдан ичимлик ва оқова сув нархлари ошади.
Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши 2025 йил 15 августда вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлаган.
Унга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан қуйидаги нархлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
- аҳоли учун – 1 м3 – 3500 сўм (ҳозир 2700 сўм);
- бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 9000 сўм (ҳозир 6500 сўм);
- улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 9000 сўм (8000 сўм);
Оқова сув хизмати:
- аҳоли учун – 1 м3 – 1800 сўм (ҳозир 1600 сўм);
- бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 6000 сўм (ҳозир 4600 сўм);
- улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 6000 сўм (ўзгармаган).


Туман ва шаҳар ҳокимликлари тасдиқлаган дислокация асосида аҳоли яшаш пунктларига етказиб бериладиган 1 литр сув 71,43 сўмдан сотилади. Барча нархлар ҚҚСсиз ҳисобланган.
Навоийда ичимлик суви нархлари охирги марта 2024 йил 1 апрелдан оширилган эди.
Эслатиб ўтиш керак, 1 октябрдан иссиқ сув тарифларини ҳам оширишмоқчи.