Бухоро вилояти ҳокими кўзда тутилмаган харажатлар учун пул ажратди
Қорақалпоғистонга хизмат сафари учун 27 млн. сўм, спорт тадбирлари учун 177 млн. сўм ажратилади.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бюджетда кўзда тутилмаган харажатларни ўз вақтида қоплаш учун 1,1 млрд. сўм ажратди.
Ушбу пулларнинг 519 миллиони вилоят захира жамғармаси ҳисобидан, 603 миллиони эса вилоят бюджетининг йил бошида шаклланган эркин маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Фармойишга илова қилинган жадвалда харажатлар тақсимоти келтирилган.
Жумладан, расмий меҳмонларни кутиб олиш харажатлари учун 113,7 миллион сўм ва яна 60,2 миллион сўм ажратилади.
Вилоят ҳокимлигининг сақлаш (интернет, ёқилғи ва бошқа) харажатлари учун 201 ва 543 миллион сўм берилади.
Қорақалпоғистонга хизмат сафари учун 27 млн. сўм, спорт тадбирлари учун 177 млн. сўм ажратилади.