Президент 108 ёшли отахонга "Traverse" автомобили совға қилди

Яқинда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюриб,  ифторликда қатнашганди. 

Жамият
29 март, 9:55
Президент 108 ёшли отахонга "Traverse" автомобили совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 108 ёшли наманганлик отахонга қимматбаҳо автомобил совға қилди. 

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида  ифторликда иштирок этиб, нуронийлар билан мулоқотда бўлганди.

Жумладан, улар ичида Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаев ҳам бор эди. 

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан давлат раҳбари табаррук нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга "Traverse" автомашинасини туҳфа қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+