Президент сирдарёлик боғбонга Tracker совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев сайхунободлик Турсунбой Ариповга автомобил совға қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сирдарёлик боғбон Турсунбой Ариповга Tracker автомобилини совға қилди.
Турсунбой Арипов меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилди.
2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлади. Узоқ йиллар узум етиштириб, ток парваришининг ҳадисини олди. Ҳозир узумнинг ризамат, ҳусайни, келин бармоқ, шоҳонаки, кетмон соп каби навларини кўпайтирмоқда. Отахон янги “абатар” навини пайванд қилганини айтди.
Президент Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Турсунбой Арипов билан ҳам мулоқот ўтказганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев аввал наманганлик 108 ёшли Иброҳим Хўжаевга Traverse автомобилини совға қилганди.