platina.uz

Путин миграция соҳасида назоратни кучайтиришни буюрди

Россия президенти бу ҳақда Бош прокуратура коллегиясида гапириб ўтган. 

Жаҳон
28 март, 9:31
Путин миграция соҳасида назоратни кучайтиришни буюрди

Россия президенти Владимир Путин миграция соҳасидаги вазиятни назорат остида ушлаб туришни топширди.

Миграция соҳасидаги вазият назорат остида бўлиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Бош прокуратураси коллегиясида.

"Мен ҳамкасблардан жиноятга қарши қўшимча, профилактика ва бошқа чора-тадбирлар тизимини ўйлаб кўришни сўрайман. Жумладан, назорат, миграция соҳасидаги қонун устуворлигига риоя қилиш - бу соҳадаги вазият жуда муҳим ва миллионлаб одамларни безовта қилади ва назорат остида бўлиши керак", — деди президент.

Россия Федерацияси бош прокурори Игор Краснов 2023 йилда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 75 фоизга ошганини маълум қилди.

Лекин статистика бунинг аксини кўрсатмоқда. Расмий статистикага мувофиқ, 2023 йил давомида чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан жами 30,2 мингта жиноят содир этилган — бир йил аввалгидан 9 фоиз кам. МДҲ (Россияни ҳисобга олмаганда) фуқаролари содир этган жиноятлар сони эса 7 фоиз камайган.

Эслатиб ўтамиз, 22 мартдаги терактдан сўнг, Россияда мигрантлар нисбатан текширув кучайгани айтилмоқда. Россияда энг кўп миқдорда ўзбекистонлик мигрантлар меҳнат қилади.

Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги фуқароларни огоҳлантирганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+