ЎФА бир қатор футболчиларни дисквалификация қилди

“Сурхон” — “Андижон” учрашувидан сўнг футболчи Е. Кримец рақиб ўйинчисини бўйнидан бўғган, “Бунёдкор” футболчиси У.Исмоналиев эса рақибига кутилмаганда зарба берган. "Нефтчи"га эса мухлисларсиз ўйин ўтказиш хавф солмоқда. 

Спорт
28 март, 13:20
ЎФА бир қатор футболчиларни дисквалификация қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди. Унда рақибини бўғған, унга оёғи билан зарба берган футболчилар жазоланди. Шунингдек, “Нефтчи” жамоасига уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиш жазоси хавф солмоқда. 

2024 йилги Суперлига мусобақасида иштирок этаётган “Андижон”, “Нефтчи” ва “Насаф” футбол клублари Суперлиганинг 1-2-турлари ҳисоботини, “Динамо плюс” футбол клуби 1-2-3-турлар ҳисоботини, “Сурхон” футбол клуби эса 2-тур ҳисоботини ЎФАга тақдим этмаган. Регламент талабларини бажармагани учун мазкур футбол клубларига нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Андижон”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Динамо плюс” ва “Сурхон” футбол клубларига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — ОКМК учрашувининг 67-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси М. Скрбич бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Милан Скрбичга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Сўғдиёна” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи И.Бошкович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Локомотив” учрашувининг 60-дақиқасида “Олимпик” футбол клуби футболчиси Х. Абдунабиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хамидулло Абдунабиевга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Насаф” — “Олимпик” учрашувининг 84-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси А. Давронов ўйин вақтини атайин чўзиб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алибек Давроновга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

2-тур доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 34-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси У.Исмоналиев учрашув тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисининг елка қисмига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Усмонали Исмоналиевга (Бунёдкор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 34-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Ф. Бекмуратов учрашув тўхтатилган вақтда “Бунёдкор” футбол клуби фуболчиси рақиб ўйинчисининг елка қисмига оёғи билан зарба бергандан сўнг, бу жараёнда у ўз жамоадоши, “Андижон” футбол клуби футболчисини йиқилмаганини кўриб, уни йиқилишга чорлаб, тепиб, футболчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарҳод Бекмуратовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

64-дақиқада “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Т. Абдухолиқов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимурхўжа Абдухолиқовга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси А. Гулямов ўйин вақтини атайин чўзиб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулвохид Гулямовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

3-тур доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашувининг 55-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Ф. Соҳибжонов симуляция ҳаракати учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарҳоджон Соҳибжоновга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 “Сурхон” — “Андижон” учрашуви якунлангандан сўнг “Сурхон” футбол клуби футболчиси Е. Кримец рақиб ўйинчисини бўйин қисмидан бўғганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Егор Кримецга (Сурхон) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

3-тур доирасидаги “Нефтчи” — “Металлург” учрашуви бош ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 86-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Д. Эргашев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Давронжон Эргашовга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Металлург” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Д. Туропов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Диёр Туроповга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 “Нефтчи” — “Металлург” учрашувининг 87-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби мухлислари томонидан меҳмон жамоанинг техник зонаси томон турли буюмлар улоқтирилгани, улоқтирилган буюмлар мураббийлардан бирига теггани, учрашувнинг 89-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби гол урган вазиятдан сўнг “Нефтчи” футбол клуби мухлислари томонидан такроран турли буюмлар улоқтирилгани ва улардан бири захира ҳакамини бошига теггани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Мазкур ҳолат такрорланган тақдирда “Нефтчи” футбол клубининг уй учрашувлари мухлисларсиз ўтиши тўғрисида огоҳлантирилади.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 86-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи С. Бабаян белгиланган талабларга риоя қилмасдан, бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самвел Бабаянга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Ў. Юсупов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ўткир Юсуповга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Олимпик” учрашувининг 75-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Л. Дориев бош ҳакам қарорига нисбатан э’тироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Люпче Дориевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 90+3-дақиқада “Олимпик” футбол клуби футболчиси Т.Мамасидиқов симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимур Мамасидиқовга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+