platina.uz
Спорт

ЎФА Жалолиддин Машарипов бўйича баёнот билан чиқди

Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, футболчида умуртқалараро диск чурраси қайта ҳуруж қилгани маълум бўлди. 

ЎФА Жалолиддин Машарипов бўйича баёнот билан чиқди

Тармоқда Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов бўйича турли хабарлар тарқалди. ЎФА Жалолиддин Машарипов бўйича баёнот берди.

Айтилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммо сабаб сўнгги машғулотларда, шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади.

Сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган бўлиб, дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг ҳолати яхшиланганди.

Бироқ кейинчалик оғриқлар қайта безовта қила бошлади. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, унда умуртқалараро диск чурраси қайта ҳуруж қилгани маълум бўлди.

Айни пайтда Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи бўйича Миллий жамоа тиббий штаби томонидан иш олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан якуний тиббий хулосалар олингач, қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади ЎФА баёнотида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid