Шавкат Мирзиёев бугун Наманганга боради

Президент турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради, шунингдек ифторлик дастурхони ҳам режалаштирилган. 

Сиёсат
25 март, 10:18
Шавкат Мирзиёев бугун Наманганга боради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади, дейилади хабарда.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.    

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюриб, маҳалладаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишган, дарах экиш ишларида қатнашганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+