Москвадаги теракт сабаб 11 киши қўлга олинди

Теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони эса 93 нафарга етди. 

Жаҳон
23 март, 13:28
Москвадаги теракт сабаб 11 киши қўлга олинди

Москвадаги Crocus City Hall марказида содир бўлган теракт ортидан 11 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди

Россия федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников президент Владимир Путинга 11 киши, жумладан, терактда иштирок этишда гумонланаётган 4 нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

"Террор ҳужуми бўйича ишда шериклар базасини аниқлаш бўйича кейинги ишлар давом этмоқда", — дея қўшимча қилди Кремл.

Шунингдек,  Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни мамлакат фуқаролари содир этгани ҳақидаги гапларни асоссиз деб атади. 

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Россия тергов қўмитаси 60 киши ўлгани ҳақида маълумот берган. Сўнгра бу рақамлар 93 нафаргача ортди. Жабрланган сони эса 126 тани ташкил этмоқда. 

Москва мэри Сергей Собянинга кўра, терактдан жабрланганларга 500 мингдан 3 миллион рублгача компенсация берилади. 

Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+