“Ўзавтосаноат” раисининг сотув ва маркетинг бўйича ўринбосари тайинланди

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда. 

Жамият
20 март, 12:10
“Ўзавтосаноат” раисининг сотув ва маркетинг бўйича ўринбосари тайинланди

Сахапов Александр Александрович “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда. 

Сахапов декабр ойида ишдан олинган Сардор Таджиев ўрнига лавозимга тайинланган. Таджиев онлайн навбатдаги носозликлар асносида ишдан кетганди. Сахапов аввал UzAuto Motors компаниясининг Молиявий масалалар бўйича бошқарув директори лавозимида ҳам ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чирчиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+