platina.uz

Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетди

Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Жамият
13 март, 22:48
Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетди

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилаб, ҳокимлик фахрий ёрлиғини топширган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов 2021 йил ноябрида, Тошкент вилояти ҳокими лавозимини эгаллаб турган вақтида Зулфия Зокирова мажмуаси учун 28 миллиард сўмдан ошиқ пул ажратишга қарор қилганди. Аммо ўша ойда Ҳидоятов ишдан олиниб, унинг ўрнига Зойир Мирзаев тайинланган ва мажмуани қуриш кечиктирилгани маълум қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+