platina.uz

Исроил фаластинликлар ўрнига хориждан қурилиш ишчиларини олиб келмоқчи

Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор. 

Жаҳон
5 февраль, 11:55
Исроил фаластинликлар ўрнига хориждан қурилиш ишчиларини олиб келмоқчи

Исроил ҳукумати 7 октябрдан бери тўхтаб қолган қурилиш ишларини қайта бошлаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижлик ишчи олиб келишини билдирди. Ғазодаги уруш сабаб минглаб фаластинлик ишчилар ортига қайтариб юборилган.

Урушдан аввал 72 000 га яқин фаластинлик ишчилар Исроилдаги қурилиш майдонларида ишлаган, сўнгра ҳукумат уларни ишдан бўшатиб, мамлакатдан чиқариб юборди.

Ҳозирда Исроилда 20 000 га яқин хорижлик ишчилар қолмоқда, аммо ишчи кучи танқислиги сабабли мамлакатдаги қурилиш майдонларининг деярли ярми ёпилган.

Уй-жой вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, келгуси ҳафталарда чет эллик ишчиларнинг янги гуруҳлари келиши кутилмоқда, чунки ҳукумат фоиз ставкалари пасайишни бошлагани сабабли, кўчмас мулк нархларини қайта тиклашда ёрдам берадиган таъминотни тўсиб қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Охирги 24 соат ичида Ғазода Исроилнинг ҳужумлари оқибатида камида 127 киши ҳалок бўлиб, 178 киши яраланган.
7 октябрдан бери Ғазода жами 27 365 фаластинлик ҳалок бўлган, 66 630 нафари яраланган.

Эслатиб ўтамиз, музокаралар, ўт очишни тўхтатиш бўйича мунозаралар натижа бермаяпти.

Аввалроқ Исроил ва Ливан ўртасида кескинлик юз бериши айтилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+