platina.uz

Исроил Ливанга ҳужум қилиши мумкин

Ғазо уруши ниҳояламай туриб, янги кескинлик пайдо бўлиши кутилмоқда. 

Жаҳон
30 январь, 11:20
Исроил Ливанга ҳужум қилиши мумкин

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант мамлакат Ливан билан чегарада ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўраётганини айтди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.

Галантнинг сўзларига кўра, минглаб ҳарбий хизматчилар ва қуроллар Исроил шимолига, Ливан-Исроил чегарасига ўтказилган. Вазир жанговар ҳаракатлар яқин келажакда бошланишига маълум қилган.

Шунингдек, Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) матбуот хизмати ўз саҳифасида Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи позицияларига аниқ зарбалар берилгани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябр ойидан бери давом этаётган Ғазо урушида ҳозиргача 25 мингдан ошиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+