platina.uz

Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишди

АҚШ президенти Жо Байден ўз мурожаатида Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги можаро тугаганини эълон қилди. 

Жаҳон
27 ноябрь, 9:27
Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишди

Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" жанговар ҳаракатларни тўхтатмоқда, Исроил ҳукумати ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллади.

"Биз Қўшма Штатлар билан келишилган ҳолда ҳарбий ҳаракатлар учун тўлиқ эркинликни сақлаб қоламиз. Агар" Ҳизбуллоҳ" келишувни бузса – қуролланишга, инфратузилма қуришга ёки ракета учиришга ҳаракат қилса – биз зарба берамиз", деди Нетаняху.

АҚШ президенти Жо Байден эса Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги можаро тугаганини эълон қилди.

Байден Оқ уйдаги нутқи чоғида Исроил ва Ливан ҳукуматлари сулҳ таклифини қабул қилганини айтди, деб хабар берди CNN.

Унга кўра, сулҳ 27 ноябрь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 4:00 да кучга кирган. Айни пайтда барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши керак. Бу доимий сулҳ бўлиши керак.

Бундан ташқари, у Қўшма Штатлар Ғазодаги гаровга олинганлар бўйича ўт очишни тўхтатиш ва келишувга эришиш учун яна уринишлар қилишини айтди.

Ливан Бош вазири Нажиб Микати АҚШ раҳбари билан телефон орқали гаплашгани ва унинг саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+