Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида жами 2,5 мингга яқин киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда Яқин Шарқ нашрлари Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар бермоқда. 2024 йил сентябр ойи айниқса мамлакат учун қонли бўлган.
Ливанда бир йил ичида қарийб 2,5 минг киши қурбон бўлди.
Яқин Шарқ ОАВларининг Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар беришича, Исроилнинг Ливанга берган зарбалари натижасида ўтган йилнинг октябрь ойидан бери қурбон бўлганлар сони 2350 кишига етди.
Аввалроқ 2,1 минг киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот олинган эди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 октябр куни Исроил ҳужумларида 41 киши ҳалок бўлган ва яна 124 киши жароҳатланганини таъкидлади.
2023 йил октябрда Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати ва Исроил ўртасида уруш бошланди.
Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Уруш фонида Ливанда жойлашган "Ҳизбуллоҳ" жангарилари ва Исроил ҳарбийлари чегарадаги бир-бирларининг позицияларига қарата ўқ узишни бошладилар.
2024 йил сентябрида айниқса Ливандаги вазият кескинлашди. Исроилнинг бир кунлик ҳужумида 558 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, "Ҳизбуллоҳ" етакчилари ҳам ўлдирилди.