Мактабгача ва мактаб таълими вазирига икки ўринбосар тайинланди

Аввалроқ Дилшод Кенжаев ва Узоқ Бегимқуловлар ишдан олинганди. 

Жамият
3 февраль, 11:39
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига икки ўринбосар тайинланди

Ражабов Сардор Бахтиёрович ҳамда Боқиев Фарҳод Эсанович Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Сардор Ражабов тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Вазирликдаги фаолиятини бошлашдан аввал эса собиқ ДТМ директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фарҳод Боқиев эса тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ундан аввал эса АОКАнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган эди.

Эслатиб ўтамиз аввал вазирнинг икки ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва Дилшод Кенжаев ишдан олинганди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти ҳақида эса ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+