Дилшод Кенжаев ҳам ишдан олинди
У роппа-роса бир йил олдин Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосар бўлганди.
Жамият
31 январь, 7:49
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Кенжаев маъмурий ислоҳотлар фонида 2023 йил 31 январ куни ушбу лавозимга тайинланган эди.
Ундан аввалроқ, 2021 йилдан президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018-2021 йилларда эса Халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир ўринбосар Узоқбой Бегимқулов лавозимидан озод этилганди.