Сирдарё ҳокими қарзлар тўлови учун қарийб 3,5 млрд. сўм ажратди

Маблағлар вилоятда амалга оширилган қатор қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида юзага келган қарздорликларни ёпишга сарфланади.

Жамият
29 февраль, 9:16
Сирдарё ҳокими қарзлар тўлови учун қарийб 3,5 млрд. сўм ажратди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев фармойиши билан маҳаллий бюджетдан 3 млрд. 454 млн. сўм маблағ ажратилди.

Маблағлар вилоятда амалга оширилган қатор қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида юзага келган қарздорликларни ёпишга сарфланади.

Ушбу пуллар вилоят бюджети эркин маблағлари ҳисобидан "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка ажратилади.

Давлат молиявий назорати вилоят бошқармаси пулларнинг сарфланишини назорат қилади.

Аввалроқ адлия вазири Акбар Тошқулов маблағ ажратиш бўйича буйруқни имзолаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+