Элликқалъа туманига ҳам ҳоким тайинланди

Аввал Олтинкўл, Учқўрғон ва Хўжаобод туманларига раҳбар тайинланганди. 

Жамият
14 февраль, 16:25
Элликқалъа туманига ҳам ҳоким тайинланди

Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Валижон Ниязимбетов Элликқаъла тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари ва шу кунга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Олтинкўл, Учқўрғон ва Хўжаобод туманларида янги ҳокимлар тайинланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+