Нукус туманида ҳоким ўзгарди
Сессияда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ҳам қатнашган.

Бугун, 2 август куни халқ депутатлари Нукус тумани кенгашида ҳудудга янги ҳоким тайинланди. Унда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев ҳам қатнашган.
Сессияда Зиёвутдин Имамитдинович Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди.
Заитов шу вақтга қадар Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бир кун аввал Кегейли туманида ҳам янги ҳоким тайинланганди.




