Қатар яна бир бор Осиёда тенгсиз бўлди

Қатарликлар барча голларни пеналтидан киритди.

Спорт
10 февраль, 22:04
Қатар яна бир бор Осиёда тенгсиз бўлди

Қатарда ўтган Осиё чемпионати финалида мезбонлар Иордания устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпион бўлди.

Араб дербисида Акрам Афиф учала голни ҳам пеналтидан киритган бўлса, Язан ан-Наимат бир гол билан жавоб беролди холос.

Шу тариқа қатарликлар икки марта кетма-кет қитъа чемпиони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси чорак финалда айнан Қатарга аламли тарзда ютқазиб қўйганди.

Осиё кубоги-2023, финал

Қатар - Иордания 3:1
Голлар: Афиф 22, 73, 90+5 пен. - Наимат 67

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+