platina.uz
Спорт

Ўзбекистон-Қатар ўйинида чипталар онлайн сотилмайди

Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлишган. 

Ўзбекистон-Қатар ўйинида чипталар онлайн сотилмайди

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйинда чипталар фақат офлайн сотилади. Бу ҳақда ЎФА маълумот берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионида офлайн савдо тартибини жорий этади.

Мазкур чипталар махсус кодланган. Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлишганди.

Чипталар сотуви бошланиш санаси юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Ўзбекистон-Қатар

10 июн 18:45

“Бунёдкор” стадиони

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid