Игор Сергеев учун Осиё кубоги якунланди
Футболчи Австралия - Ўзбекистон учрашувида жароҳат олганди.
Спорт
24 январь, 11:43
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев Осиё кубогидаги иштирокини якунлади.
Футболчи кеча бўлиб ўтган Австралия - Ўзбекистон учрашувида жароҳат олди.
"Афсуски, дастлабки тиббий текширувлар Сергеевнинг ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олганини кўрсатди. Футболчимиз турнирдаги иштирокини якунлади. Яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказиши кераклиги аниқланди" дейилади ЎФА баёнотида.
Таъкидлаш керакки, 23 январ куни бўлиб ўтган Австралия - Ўзбекистон ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.