Ўзбекистон "қора анъана"ни давом эттирди
Миллий терма жамоа Австралия устидан бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган.
Бугун Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари майдонга тушишди.
Ўзбек футболи тарихида миллий терма жамоа Океания вакилларини бирор марта ютмаган ва ҳатто гол ура олмаган эди. Бугун гол уришди. Эрон термаси устидан ҳам бирорта ғалабага эришмаган.
Биринчи бўлим охирида ҳакам Ўзбекистон дарвозаси томон шубҳали пеналти белгилади ва ўйинда ҳисоб очилди. Иккинчи тайм сўнгида эса Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди.
Гуруҳнинг нариги ўйинида Сурия Ҳиндистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа гуруҳда Австралия 1, Ўзбекистон 2 ва Сурия 3-ўринни олди. Уларнинг нимчорак финалдаги рақиблари бошқа ўйинларга боғлиқ.
Осиё кубоги-2023, гуруҳ босқичи, B гуруҳи
Австралия - Ўзбекистон 1:1
Голлар: Мартин Бойл пен. 45+1 - Азиз Турғунбоев 79
Сурия - Ҳиндистон 1:0
Гол: Умар Моҳир 76
Телеграмда кузатиб боринг!