Ўзбекистон қора анъанани буза олмади
ЖЧ-2026 йўлида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи ўйинни Тошкентда Эронга қарши ўтказди.
ЖЧ-2026 йўлида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи ўйинни Тошкентда Эронга қарши ўтказди ва яна ютқазди. Бу қора анъана бузилмади.
Гап шундаки, МТЖ ўз майдонида Эронга қарши 8 марта ўйин ўтказган ва бирортасида юта олмаган. 7 та мағлубият ва битта дуранг. Бу ўзбек футболчилари учун қора анъана бўлиб қолган.
Бугунги ўйинда Сречко Катанец шогирдларидан умид катта эди. У бу анъанага чек қўйиши, Эрон Тошкентда мағлуб этилиши керак эди. Аммо бундай бўлмади.
Лекин Эронга қарши битта ўйинда илк бор иккита гол урилди. Бунёдкор стадионидаги жанговар ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
ЖЧ-2026, Осиё саралаши, 2-тур
Ўзбекистон - Эрон 2:2
Голлар: Остон Ўрунов 52, Игор Сергеев 83 - Рамин Ризоян 14, Меҳди Тареми 38