Иброҳимҳалил Йўлдошев жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Футболчи машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев ЖЧда қатнаша олмайди.
Футболчи машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Дастлабки тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларига кўра, ҳимоячимизнинг эски жароҳати безовта қилган ва унинг тикланиши учун 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. Шу сабабли, Йўлдошев Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Йўлдошев Фарғонанинг Нефтчи клуби аъзоси саналади. У терма сафида 15дан ортиқ ўйин ўтказган.
